Линклар

logo-print

Германия: ҳужум қурбонлари сони ортмоқда


Германия мактабларидан бирига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, Штутгардга яқин Винненден шаҳарчасида қуролланган шахс ўқувчиларга қарата ўт очган.

Полиция матбуот вакили ҳужум оқибатида 9 нафари ўқувчи, 3 нафар ўқитувчи ҳамда ўткинчилардан 3 нафари нобуд бўлганини маълум қилди.

Германия полициясининг махсус бўлинмалари ҳужум уюштирган шахсни отиб ўлдирганини маълум қилди.

Расмийларнинг билдиришича, ҳужумчи қотиллик содир этилган мактабнинг 17 яшар собиқ ўқувчиси бўлган.
XS
SM
MD
LG