Линклар

logo-print

Эрон наркотиклар савдосини жиловламоқчи


БМТнинг наркотикка қарши кураш агентлиги Эрон, Афғонистон ва Покистон наркотикларнинг ноқонуний савдосига қарши илк бор биргаликда амалиётлар ўтказганини маълум қилди.

БМТнинг жиноятчилик ва наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича агентлиги раҳбари Антонио Мариа Коста мазкур амалиётларни олқишлаб, ушбу ҳаракатлар минтақадаги наркотик савдоси билан шуғулланадиган жиноий гуруҳларга муҳим сиёсий мужда йўллаганини таъкидлади.

Расмийларнинг билдиришича, Эроннинг Покистон ва Афғонистон билан чегараларида ўтказилган ушбу амалиётларда катта миқдорда наркотик моддаси мусодара қилинган, бир нечта шахс ҳибс этилган.
XS
SM
MD
LG