Линклар

Покистон мухолифати норозилик акцияларини бошлайди


Покистон мухолифати тарафдорлари бутун мамлакат бўйлаб аксилҳукумат намойишларини бошламоқда.

Норозилик акцияси келаси душанба куни Исломободда парламент биноси олдида ўтказиладиган намойиш билан якунланиши режалаштирилган.

Расмийлар норозилик акциясидан олдин мухолиф кайфиятдаги юзлаб адвокатлар ва фаолларни ҳибсга олгани айтилмоқда.

Мухолифат 2007 йилда собиқ президент Парвез Мушарраф ишдан четлатган Олий суднинг собиқ раиси Ифтихор Чаудхирийни лавозимда тиклашни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG