Линклар

logo-print

Германия мотам тутмоқда


Бугун Германияда чоршанба кунги хунрезлик қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.

Штутгарт яқинидаги Виннеден шаҳарчасининг Албертвилл ўрта мактабида кеча рўй берган воқеада 17 яшар ўспирин мактаб биносига бостириб кириб, ўт очгани оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Полициячиларга кўра, Албертвиллнинг битирувчиси бўлган ҳужумчи Беретта русумли тўппончани ишлатган ва полиция билан отишма пайтида ўзини отиб ўлдирган. Унинг ҳаракатларига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Хунрезликни “тушуниш мушкул” воқеа деб атаган Германия канцлери Ангела Меркел пайшанбани “мотам куни” деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG