Линклар

Россияда миллиардерлар камайди


Форбс журнали маълумотларига кўра, молиявий бўҳрон оқибатида Россияда долларлик миллиардерлар сони 55 тага камайган. Яъни миллиардерларнинг учдан иккисининг ҳамёни анча ориқлаб, Москва миллиардерлар сони бўйича биринчиликни Нью-Йоркка бой берди, деб ёзади ҳар йили энг бадавлат кишилар рўйхатини эълон қиладиган Форбс журнали.

Россияни хом ашё нархларининг шўнғишига оид бўҳроннинг “эпицентри” деб тасвирлаган журнал бўҳрондан аввал у ерда 87 та долларлик миллиардер бўлган бўлса, бугун улардан 32 тасигина ўз мавқеини сақлаб қололганини ёзмоқда.

Форбсга кўра, Microsoft ширкати асосчиларидан бири Билл Гейтс бўҳрон оқибатида 18 миллиард АҚШ долларини йўқотган, лекин ҳисобида 40 миллиард АҚШ долларини сақлаб қолиб, дунёнинг энг бадавлат кишиси мақомини қайтариб олган.
XS
SM
MD
LG