Линклар

Генерал Айкенберри элчи этиб тайинланади


АҚШ президенти Барак Обама Америка қўшинларининг Афғонистондаги собиқ қўмондони бу мамлакатга элчи этиб тайинланишини эълон қилди.

Оқ уйга кўра, генерал-лейтенант Карл Айкенберри Афғонистондаги вазиятни яқиндан билади ҳамда сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги энг нуфузли кишиларни шахсан танийди.

Айкенберри Қўшма Штатлар Покистондан туриб ҳаракат қилаётган Ал-Қоида муаммосини ҳал этмасдан туриб, Афғонистондаги урушни юта олмаслиги ҳақида бир неча маротаба очиқ баён қилган.
XS
SM
MD
LG