Линклар

Грузияликлар Евровидениеда қатнашолмайди


Грузия Москвада ўтадиган Евровидение қўшиқ танловида қатнашмайдиган бўлди.

Евровидение ташкилотчилари сешанба куни грузиялик гуруҳнинг инглиз тилида "We Don't Wanna Put In" деб номланувчи қўшиғида Россия бош вазири Владимир Путинга ишора қилувчи сўз ўйини борлиги важидан грузияликларни танловга қўймасликка қарор қилди.

Грузиянинг танлов комиссияси Натия Узнадзенинг Озодликка айтишича, грузиялик иштирокчилар қўшиқ сўзини ўзгартирмаслик ёхуд бошқа қўшиқни танламасликка қарор қилган.
XS
SM
MD
LG