Линклар

Жаҳон аҳолиси сони ўсишда давом этади


БМТнинг янги ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолиси 2012 йилга келиб 7 миллиардга етади. 2050 йилга келиб эса дунёда 9 миллиард киши яшаши тахмин қилинмоқда.

Аҳоли сони кўпайиши, асосан, Осиё ва Африка минтақалари ҳисобидан рўй беради, демоқда БМТ аҳолишунослари.

2010-2050 йиллар оралиғида аҳолиси энг кўп давлатлар ўсишда давом этса, 45 мамлакат ва минтақаларда аҳоли сони камида 10 фоизга камаяди.

Демографик таназзул Россия, Япония, Италия, Жанубий Корея, Куба, Украина ва собиқ иттифоқнинг қатор мамлакатлари учун долзарб бўлиб қолади, дейилади БМТ хулосаларида.
XS
SM
MD
LG