Линклар

logo-print

Жанубий Осетияда рус базалари жойлашиши мумкин


Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкаси ўз ҳудудини 99 йил давомида Россия ҳарбий базалари учун тақдим этишга тайёр.

Бу ҳақда Жанубий Осетия президенти Эдуард Кокойти Интерфаксга берган суҳбатида билдирди.

Кокойти бунга оид келишув “иложи борича тезроқ имзоланиши”га умид қилишини қўшимча қилди.

Айни пайтда Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилиси ўз ҳарбий стратегиясини қайта ташкил қилиб, асосий диққатни миллий мудофаага қаратишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG