Линклар

Божхоначи бангфурушликда айбланди


Сурхондарё вилояти давлат божхона бошқармасида инспектор бўлиб ишлаган Наимжон Жумаев суд томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади newsuz.com сайти.

Божхона инспектори Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича наркотик моддалар контрабандасида айбланган. 28 ёшли Наимжон Жумаев миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган.

Тергов тафсилотларига кўра, инспектор Жумаевнинг машинасидан 715,2 грамм наркотик модда топилган. Кейинроқ унинг уйи тинтув қилинган пайтда катта миқдорда қорадори топилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG