Линклар

Мунтазир ал-Заидий уч йилга қамалди


АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналист Мунтазир ал-Заидий уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бугун якун топган маҳкамада Мунтазир ал-Заидий ўзига нисбатан илгари сурилаётган хориж давлати раҳбарига ҳужум қилиш айбини инкор қилди.

Журналист 14 декабр кунги ҳаракатлари табиий реакция, бўлганини билдирди.

Мунтазир ал-Заидий ўтган йил 14 декабр куни Бағдодга сўнгги расмий сафар билан келган Жорж Буш матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда унга икки пой туфлисини улоқтирган эди.


XS
SM
MD
LG