Линклар

Пхеньян апрелда фазога ракета учиради


Шимолий Корея ҳукумати келаси ой бошида ўзида ишлаб чиқарилган сунъий йўлдошни фазога учиришни режалаштирмоқда.

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, расмий Пхеньян Халқаро денгиз ташкилотига 4-8 апрел кунлари фазога сунъий йўлдош учиришни режалаштираётганини билдирган.

Айни пайтда¸ Вашингтон ва Сеул расмийларининг таъкидича, Шимолий Корея сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишни ҳам режалаштирмоқда. АҚШ ва Жанубий Корея расмий Пхеньянни ракетани фазога учириш оқибатларидан огоҳлантирди.

Бироқ Шимолий Корея ўз режасидан воз кечмаслиги, агарда ушбу режани амалга оширишга тўсиқлар яратиладиган бўлса, муносиб жавоб қайтаришга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG