Линклар

Дарфурда халқаро ходимлар ўғирланди


Суданнинг Дарфур минтақасида “Чегара билмас шифокорлар” ташкилотининг беш нафар ходими номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Ташкилот расмийларининг билдиришича, ўғирланганлардан уч нафари хорижий давлат фуқароси икки нафари эса маҳаллий шахс бўлган.

4 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президенти Умар Ал-Баширни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олишга ордер берди.

Мазкур қарордан сўнг президент Ал-Башир мамлакатдаги 10 дан ошиқ халқаро инсонпарварлик ташкилотини Судандан ҳайдаб юборди. Судандан ҳайдалган ташкилотлар орасида “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти ҳам бор.
XS
SM
MD
LG