Линклар

CSA Тошкент билан авиақатновни йўлга қўяди


Чехиянинг CSA миллий авиакомпанияси Тошкент билан тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Компаниянинг билдиришича, синов парвозларини жорий йил 21 июндан бошлаб 21 октябргача амалга ошириш режалаштирилган.

Прагадан парвозлар Тошкентга ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари, Тошкент-Прага парвозлари эса ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бориш-келиш чиптасининг нархи 900 АҚШ доллари атрофида бўлади.
XS
SM
MD
LG