Линклар

logo-print

Схефер НАТО давлатларини ҳамкорликка чорлади


НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схефер альянсга аъзо давлатлар Покистон билан ҳамкорликни кучайтириши кераклигини билдирди.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Венгрия, Польша ва Чехиянинг НАТОга аъзо бўлганига 10 йил тўлиши муносабати билан Будапештда утказилаётган анжуман чоғида гапирди.

Яаап Де Хооп Схефернинг билдиришича, Афғонистон ҳукумати жорий йил мамлакатда президентлик сайлови ўтказишга тараддуд кўраётган бир пайтда хавфсизликни таъминлаш учун НАТО бу ерда етарлича ҳарбийлар борлигини таъминлаши шарт.

Бундан ташқари НАТО Бош котиби¸ альянс ва Россия ўртасида, жумладан, Грузия ва айирмачи ўлкалар масаласида турли қарашлар мавжудлиги, бироқ НАТО-Россия муносабатлари бундай тафовут туфайли бир жойда тўхтаб турмаслиги лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG