Линклар

logo-print

Россия озарий базасида қолмоқчи


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Озарбойжондаги совет даврида қурилган радар станциясидан фойдаланишни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

Боку сафари чоғида гапирган Сергей Лавровга кўра, Габала радар станцияси ижарасига оид шартнома 2012 йилда тугагандан сўнг, Россия расмий Боку билан янги ижара шартномасини имзолаши мумкин.

Бундан ташқари Сергей Лавров Москванинг АҚШга Бокудаги радар станциясидан биргаликда файдаланиш тўғрисидаги таклифи ҳануз ўз кучида қолаётганини билдирди.

2007 йилда Россия собиқ президенти Владимир Путин АҚШнинг Марказий Европага мудофаа тизими ўрнатиш режасига жавобан Габала станциясидан биргаликда фойдаланишни таклиф қилган эди.

XS
SM
MD
LG