Линклар

logo-print

Покистонда норозилик акциялари ўтказилмоқда


Покистон мухолифати 12 мартдан бошлаб мамлакатнинг йирик шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик акцияларини бошлади.

Норозилик тадбирларининг келаси душанба куни Исломободда парламент биноси олдида ўтказиладиган йирик намойиш билан якунланиши режалаштирилган.

Айни пайтда¸ Синдҳ ва Пунжоб расмийлари мухолиф кайфиятдаги юзлаб адвокат ва ҳуқуқ фаоллари ҳибсга олинганини маълум қилдилар.

Мухолифатчилар ҳукуматдан 2007 йилда собиқ президент Парвез Мушарраф ишдан четлатган Олий суд собиқ раиси Ифтихор Чаудхирийни ўз лавозимига қайта тиклашни талаб қилмоқдалар.

Покистон Олий суди собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг укаси Шаҳбоз Шарифни сайловлардан четлатиш тўғрисидаги қарорни кучида қолдирганидан сўнг¸ Покистондаги вазият янада кескинлашди.
XS
SM
MD
LG