Линклар

Саволлар кўпу....

  • Сарвар Усмон

Телефон гўшагини кўтариш ëхуд Skype каби интернет дастурлари орқали қўнғироқ қилиш орқали сиз ҳам Озодликда бораëтган баҳсга қўшилишингиз ë янги баҳсга туртки бўлишингиз мумкин.

Телефон гўшагини кўтариш ëхуд Skype каби интернет дастурлари орқали қўнғироқ қилиш орқали сиз ҳам Озодликда бораëтган баҳсга қўшилишингиз ë янги баҳсга туртки бўлишингиз мумкин.

Озодликка қилинган қўнғироқлар¸ ëзилган мактублар асосида бу суҳбатимизда бири-биридан мутлақ йироқ бўлган уч саволга жавоб излаймиз.

Оҳангаронлик Шарифахон Тўйчибоева мазлумми, золимми?

Ўтган ҳафтада таҳририятимизга қилинган қўнғироқлардан бири Ангрендан бўлди.

Телефон гўшагидан чиққан овоз ҳаяжонга тўлиқ эди. Овоз эгаси деярли йиғлар, "булар мени хароб қилди, ҳаётимни заҳарлади", деб зорланарди.

Аёлни юпатган бўлдик. Исмини сўрадик. Шарифахон Тўйчибоеваман, Оҳангаронданман деди.

Ўша куни гаплашишга вақт йўқлигидан Оҳангаронга эртасига қўнғироқ қилдик.

-2003 йилдан бери Оҳангарон-шифер ҳиссадорлик жамиятининг касаба қўмитаси раиси Ҳусназаров Озод қизимни уриб¸ унга оғир тан жароҳати етказиб¸ сотресение қилдириб ишдан ҳайдади.

Қизим экспертизадан ўтди ва 18 кун касалхонада ëтди. Ундан кейин икки ой болничныйда юрди. Оҳангарон-шифер заводи раҳбари Исматов Усмон Шарипович ва Ҳайдаров Акбар менга телефон қилиб¸ “Яхшиликча қизингни олиб чиқиб кет. Бизни шарманда қилма. Калтак еса ебдида” деди. Мен “Қизимни бориб кўр” дедим.

Иккала оëқларининг орасида кўк ҳосил бўлганини¸ Ҳусназаров ўзига тортганлигини¸ бошига урганлигини айтдим. Экспертиза хулосаси тасдиқлаб бергандан сўнг ҳам олиб чиқа олмадим. Чунки қизимнинг анча мазаси йўқ эди¸ дейди Шарифахон опа.

Жанжалнинг шу ва шунга ўхшаш тафсилотларини Шарифахон опа жуда узоқ гапирди.

- Хуллас калом мен 2004 йил 1 март куни ва қизим 2004 йил 2 март куни ишга чиқдик. Шу дарвозага 2004 йил 1 ва 2 мартдан буëн бизни қийнаб¸ “Сен мурожаат қилдинг. Сен у ëққа бординг¸ сен бу ëққа бординг. Менинг қаламим ўткир” деб Ҳусназаровнинг тарафини олиб¸ Ҳайдаров¸ аëллар қўмитасининг раиси Сатторовалар газеталарга беришди.

Биринчи 2004 йил Моҳият газетасига¸ 2005 йил Адолат ва Адвокат-пресс газеталарига бериб биз она-болани нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун Ўзбекистонга шарманда қилди.

Бор-йўғимдан жудо бўлиб¸ ҳатто уйимни ҳам сотиб шундай оғир аҳволда қолдим¸ дея гапида давом этди Шарифахон опа.

Демак, у ёқ бу ёғи 5-6 йилдан бери давом этиб келаётган жанжал бу.

- Мана олти йил бўлаяпти ҳанузгача ҳеч қаерда ишламаймиз. Судга¸ прокуратурага ҳамма ерга мурожаат қилаяпман. Лекин ҳаммаси “Ҳусназаровнинг айби йўқ. Судга бер” деган қоғоз жўнатади. Трудовой масала бўйича судга берганим билан бу масалани ҳеч ким ҳал қилиб бермаяпти¸ деди Шарифахон опа.

Тинглаётганингиз эшиттиришни тайёрлаётиб – 12 март куни Шарифахон Тўйчибоева билан яна боғландик. У киши сўнгги гапни яна такрорлади: "меҳнат дафтарчамизни беришмаяпти", деди.

"Оҳангарон-шифер" ҳиссадорлик жамияти раҳбарияти билан боғланишга уринмадик.

Чунки 6 йиллик жанжални битта эшиттиришда ҳал қилиб берамиз, деган иддаомиз йўқ.

Лекин "ўзи йўқнинг кўзи йўқ" бўлмасин, Шарифахон опа мазлуму раҳбарлар золим бўлиб кўриниб қолмасин, деб бу жанжалга билвосита аралашган нашрлардан бири "Моҳият" газетасига қўнғироқ қилдик.

Газета вакили 2005 йили Шарифахон Тўйчибоева устидан мақола ёритилганини, мақола, унда келтирилган фактлар тўғрилиги газета юристи томонидан текшириб кўрилганидан сўнг, ёритилганини, лекин Тўйчибоева мақоладаги битта жумлани "ушлаб олиб" газетани судга берганини айтиб берди.

Маълум бўлишича, ўшанда газета суд ҳукми билан жарима ҳам тўлаган.

Газетанинг бошқа бир собиқ ходими эса, Шарифахон Тўйчибоева билан боғлиқ воқеаларни эслашини, бироқ бу ҳақда бирон нима дейишни истамаслигини айтди.

"Қўйинг ака, бошимни балога тиқманг", деди собиқ моҳиятчи, Шарифахон Тўйчибоевадан қўрқиб.

Хўш, Озодликка арз қилган оҳангаронлик Шарифахон Тўйчибоева мазлумми, золимми?

Нима учун 6 йилдан бери бир неча газета ёзган, бир неча судларда кўрилган бу жанжал ҳануз якунига етмайди?

Агар опанинг шикоятлари асоссиз бўлса, шуни қонун доирасида тушунтириб берадиганлар йўқми?

Шу саволларни ўртага ташлаш учунгина Шарифахон опанинг арзини сизга эшиттирдик.

Ва яна мана бу саволни қўйиш учун:

Нима учун меҳнат дафтарчасини беришмайди?


Озодликни сунъий йўлдош орқали тинглаш учун нима қилиш керак?


Эслатиб ўтаман, агар бошқа эшиттиришларимизда иштирок этадиганларнинг барчасини ўзимиз излаб топсак, "Тингловчи минбари"га фақат бизни излаганлар таклиф қилинади.

Таҳририятимизга телефон қилганлардан бири Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида истиқомат қиладиган Толибжон бўлиб чиқди.

Толибжон қўнғироқ қилган пайтда таҳририятда ҳеч ким бўлмагани туфайли¸ у киши айтмоқчи бўлган хабар биз унга боғланганда эскириб қолган экан. Шунинг учун у кишига ўзимизни қизиқтирган саволларни бердик.

Озодлик: Озодликнинг эшиттиришларини қандай эшитасизлар?

Толибжон: Сунъий йўлдош орқали эшитамиз. Бир укамиз мослаб¸ тўғрилаб берган. Ҳар кун кечки ва эрталабки дастурларни эшитиб борамиз.

Озодлик: Демак сунъий йўлдош орқали телевизорда эшитасизлар.

Толибжон: Ҳа¸ телевизорда эшитамиз. Америка овозининг устидан чиқади сизларники.

Озодлик: Жалолободда Ўзбекистон телевидениеси бор¸ Ўзбекистон¸ Машъал¸ Водий садоси радиолари бор. Шунча ахборот воситаси бўлиб туриб яна Озодликни ҳам эшитасизлар экан. Нима учун Озодликни эшитасизлар?

Толибжон: Биз фақат сизларникини эшитамиз. Чунки фақат сизларда ҳақиқат бор. Бошқаларини эшитишга вақтимиз йўқ. Бошқаларида ҳақиқат чиқмайдиям.

Озодлик: Жалолободда Озодликни эшитувчилар кўпми?

Толибжон: Ҳа¸ кўп.

Қирғизистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Жалолобод вилояти марказида истиқомат қилувчи Толибжон билан суҳбатлашдик.

Шуни айтиш керакки, кейинги пайтларда Озодликни Толибжондай сунъий йўлдош орқали эшитувчи тингловчиларимиз сафи кенгайиб бормоқда.

Йўлдошдан тўлқин қабул қилувчи антенналар кўпчиликда бор. Лекин ҳаммаям унинг ёрдамида Озодликни эшитиш мумкинлигини билмаса керак.

Шу ўринда бир ўзим гувоҳи бўлган бир воқеа ёдимга тушиб кетди.

Ўзбекнинг таниқли шоирларидан бири ўғилчаси билан китоб магазинига киради. Ўғилча безакли китоблардан бирини ушлаб олиб, олиб берасиз деб хархаша қила бошлайди. Шоир қараса, китоб заҳарданам қиммат. Йўқ, болам, дейди шоир. Китоб олмаймиз, биз китобни ёзамиз, олмаймиз, дейдида¸ ўғилчасининг қўлидан ушлаб ташқарига йўналади.

Ўша шоирга ўхшаб, камина ҳам гапиришни биламан. Лекин бояги сунъий йўлдошдан сизларни қандай эшитсак бўлади, деб сўраса, биров эшитиб қолмасину, тўғриси, билмайман.

Шунинг учун ўша саволни антенна ўрнатувчи жалолободлик бир устага бердик.

Уста: Европейский тарелка бўлади тўқсонга бир. Ўша Hot bird деган спутникка¸ 13 градусга қўйилади. Ўшда¸ Жалолободда кўрсатади. Ўшанга қўйиб пойск қилса¸ VOA дегани кўп чиқади. Бу Америка овози дегани. Ўшаларнинг ичида Озодлик радиоси бор. Бошқа программа кўрсатаверади¸ лекин овози ўзбекча Озодлик радиосиники чиқади.

Озодлик: Сиз айтган нарсалар Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларига дейлик Фарғона¸ Хоразм¸ Сурхондарëларга тўғри келаверадими ëки улар учун бошқа параметрлар керакми?

Уста: Йўқ¸ ҳамма ерда бир хил частотада кўрсатади. Фақат Europe Hot bird деган спутникни топишса бўлди. Эшитишимизча Жалолободдаги бозордан шу европейский тарелкаларни сотиб олиб кетишаëтган экан.

Озодлик: Европа тарелкаларини сотиб олаëтганларнинг орасида айнан Озодлик радиосини эшитиш учун сотиб олаëтганлар кўпми?

Уста: Кўп¸ жуда кўп.

Уста айтган Hot Bird, 13 даража деган нарсаларни менга ўхшаб яхши тушунмаган бўлсангиз, маҳаллангизданми ё қўшни маҳалладанми бир устани топиб, илтимос қилинг, антеннанингизни Озодликни эшитса бўладиган қилиб ўрнатиб беради.

Ҳурматли тингловчи. 29 март якшанбадан бошлаб Озодлик радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришларини ҳар куни Тошкент вақти билан 17.30 дан 18.00 гача¸ 18.00 дан 19.00 гача¸ 20.30 дан 21.00 гача сунъий йўлдош орқали ҳам тинглашингиз мумкин. Бу Озодлик радиоси¸ Прагадан гапираяпмиз.


Нима учун Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда кўринмай қолди?



Таҳририятимиз телефонларида ёзилиб қолган номерлардан бири 007 билан бошланади. Демак у Россиядан. Ўша номерни тердик.

Телефонни очган йигит тингловчимиз экан.

- Бизни қизиқтираëтган нарса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳақида сўрамоқчи эдик. Бизнинг хабаримиз бор беш-олти йил олдин бир келишмовчилик билан чиқиб кетган эдилар.

Ҳозир ҳам “Юлдуз Усмонова келишмовчиликлар бўлиб бир ерга чиқиб кетди” деган хабар бор. Шу ростми¸ ëлғонми¸ чиқиб кетган бўлса сабаби нима билмоқчи эдик. У бизнинг севимли артисткамиз.

Биз мана муҳожирликда дискларини эшитамиз. Ватан ҳақидаги қўшиқларини¸ миллий йўналишдаги қўшиқларини маза қилиб эшитамиз¸ деди бизнинг бу тингловчимиз.

Бу саволга ҳозироқ қўлимиздан келганича жавоб берамиз. Лекин, тингловчимиздан нима учун кўнглингизда бундай шубҳа пайдо бўлиб қолди, деб ҳам сўрадикки, жавоби бундай бўлди.

- Чунки яқинда қизим уйга бориб келган эди. У қайтиб келганида “Халқимиз орасида миш-миш юрибди. Юлдуз Усмонова муҳожирликка чиқиб кетибди. Ҳозир Ўзбекистонда эмас экан. Ҳатто қизи ва невараси қаерда эканлигини ҳам ҳеч ким билмайди” деб айтди.

Хуллас ҳар хил хунук гаплар юрган экан. Шу артисткамиз катталарнинг қаҳрига рўпарў бўлибди¸ ҳозир йўқ¸ деган гапни мен қабул қила олмадим. Шуни билайлик деб телефон қилган эдик¸ деди бу тингловчимиз.

Тингловчимизни қизиқтираётган Юлдуз Усмоновага оид савол пайдо бўлганига анча бўлган ва бу масала билан ҳамкасбим Абдулла Искандар бундан бир-икки ой аввал шуғулланган эди.

Демак, Абдулла Тингловчи минбарининг мезбон-меҳмони.

Озодлик: Абдулла мана тингловчимизнинг саволини эшитдингиз. Сиз бу масала билан алоҳида шуғуллангансиз. Ҳатто бир мақола ҳам қилган эдингиз.

Абдулла Искандар: Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда муаммоларга дуч келибди деган фикр ўртага чиқиши билан биз у киши билан боғланишга ҳаракат қилдик. Унинг продюсери Акмал ака бизга “Ҳозир Юлдуз Усмонова Россияда. У киши билан боғланишнинг иложи йўқ” деган жавобни берди.

Озодлик: Бу икки ой олдинги гап шундайми?

Абдулла Искандар: Ҳа¸ шундай. Кейин биз Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансурбек билан боғландик. У “Юлдуз билан ҳеч қанақа муаммо йўқ. Лицензиясининг муддати ҳали бор” деб айтди. Аммо Акмал ака ва Мансурбекларнинг гапларидан озгина муаммолар борлиги маълум бўлди.

Биласиз мен мана шу йил бошида АҚШ да эдим. 14 феврал куни Юлдуз Усмонова яҳудийлар яшайдиган маҳаллада концерт берди. Бу концертдан кейин Юлдуз Усмонова Ўзбекистонга қайтди ва яна гастролга кетиб Душанбеда концерт берди. Концерт анча муваффақиятли бўлди. Баъзи манбалар чипта нархи 300 доллардан ошиб кетганини айтишди.

Озодлик: Тингловчимизни “Нима учун Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда концерт бермаяпти” деган савол қийнаяпти.

Абдулла Искандар: Бу саволга шу пайтгача аниқлик киритилмади. Унинг продюсерига таянадиган бўлсак¸ унинг Ўзбекистонда концерт беришига ҳуқуқий монелик қиладиган нарса йўқ. Лекин айни пайтда концертлар ҳақида ҳеч нарса эшитмаяпмиз.

Бу ерда бизнингча бир муаммо бор. Чунки Юлдуз Усмонова Озодлик мухбирига интервью беришга розилик берди¸ аммо охирги муддатда бу фикридан қайтди.

Москвада ишлаётган тингловчимизга, пайтдан фойдаланиб, анъанавий саволларимизни ҳам бердик.

- Россиядамиз. Уч йилдан бери ишлаймиз. Москва вилоятидамиз хуллас.

Озодлик: Бизни радиодан эшитасизларми ëки интернетданми?

- Йўқ¸ радиодан эшитамиз.

Озодлик: Қайси вақтда эшитасизлар?

- Кечки пайтда соат еттидан саккизгача эшитамиз.

Озодлик: Қанақа приëмникдан эшитасизлар?

- Эски бир китайский приëмнигимиз бор.

Озодлик: Бизни нима учун эшитасизлар?

- Бу ерда масалан ўзбек тилида ҳеч қанақа дастурлар йўқ. Телевидениедан ҳам¸ радиодан ҳам ўзбек тилида ҳеч қанақа ахборот ололмаймиз. Озодликдан еттидан саккизгача хабарларни эшитамиз. Айниқса Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар бизни жуда қизиқтиради.

Озодлик: Демак программамизнинг Ўзбекистонга оид қисмини кўпроқ эшитасизлар.

- Ҳа¸ албатта.

Озодлик: Сизнинг фикрингизча биз Ўзбекистондаги воқеа ҳодисаларни қандай ëрита олаяпмиз?

- Менинг тушунишим бўйича республика бўйича юриб¸ ахборот йиғиб ëритиш сизларга ҳам жуда доступный эмас. Телефон қилсангизлар сизларга жавоб бермайди¸ ҳалиги информация чиқиши қийин.

Энди нима дейди борига барака деб эшитамиз сизларни. Сизнинг радиони қанақа ахборот олишларингиздан қатъий назар¸ биз ундан қониқамизни ëки йўқми¸ бошқа манба йўқлиги учун эшитамиз.
XS
SM
MD
LG