Линклар

logo-print

Меркел Саркози қарорини олқишлади


Германия канцлери Ангела Меркел Франция президенти Николя Саркозининг 43 йиллик танаффусдан сўнг Францияни НАТО ҳарбий қўмондонлиги сафига қайтариш қарорини олқишлади.

Ангела Меркел бу ҳақда Берлинда Франция президенти Николя Саркози билан ўтказган учрашувидан сўнг баëнот берди.

Николя Саркози Францияни НАТО ҳарбий қўмондонлиги сафига қайтариш тўғрисидаги қарорини чоршанба куни Парижда Европа ва АҚШ нинг юқори даражали расмийларининг мазкур масалага бағишлаб ўтказган анжумани якунида эълон қилди.


XS
SM
MD
LG