Линклар

logo-print

Таъқибдан қочиб қамоққа...

  • Садриддин Ашур

Исломий экстремизмда айбланганларнинг Ўзбекистонда қолган яқинлари доимий тазйиқдан қутулиш ниятида ноқонуний йўллар билан бўлса ҳам хорижга чиқиб кетишга уринмоқдалар.

Исломий экстремизмда айбланганларнинг Ўзбекистонда қолган яқинлари доимий тазйиқдан қутулиш ниятида ноқонуний йўллар билан бўлса ҳам хорижга чиқиб кетишга уринмоқдалар.

Ўзбекистон исломий ҳаракатига қўшилиб¸ Афғонистон¸ Покистон ва Эрондан бошпана топган ўзбекларнинг ватанда қолган яқинлари улар билан бирлашиш учун ноқонуний йўлларга киришга мажбур бўлмоқдалар.

Тожикистондаги Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг жиноят ишлари суди Бир ўзбекистонлик ва бир тожикистонлик фуқаро устидан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқишни бошлади. Улар Тожикистон ва Афғонистон чегарсаини ноқонуний бузиб ўтганликда айбланмоқда.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси Озодлик радиосининг тожик хизматига берган маълумотга кўра, Тожикистоннинг Шаҳринав туманида яшовчи миллати ўзбек Сулаймон Мансуров Ўзбекистон фуқароси бўлган бир хотин ва унинг 11 яшар қизчаси билан Ишкошим туманидаги Афғонистонга чегара бўлган Панж дарёсини резина қайиқда кесиб ўтмоқчи бўлиб турганида қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган Сулаймон Мансуров Эрондаги диний мактаблардан бирида ўқиган, сўнгра мардикорлик билан шуғулланган.

Сулаймон Мансуров ўша ерда оиласи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида яшаётган бир ўзбек билан танишади.Бу одам маълум бир ҳақ эвазига хотини ва қизини Эронга олиб келишини Сулаймондан илтимос қилади. Cулаймон Тожикистонга ноқонуний ўтиб, танишининг хотини ва қизини кутиб олади ва яна тожик-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтаман деганда¸ қўлга олинади.

Тожикистон давлат чегарасини қўриқлаш давлат қўмитаси вакили Нурали Бахтиалиевнинг айтишича, Сулаймон Мансуров Тожикистон ЖКнинг икки моддаси билан айбланмоқда.

Айни пайтда Бахтиалиев¸ суд Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлга енгилроқ жазо қўллаши мумкинлигини айтади. Чунки, бу аёл ўзбек тилидан бошқа тилни умуман билмайди, чегара ҳақда тасаввурга эга эмас ва бу одамнинг гапига ишониб эргашиб келган, холос¸ дейди Тожикистон расмийси.

Кузатувчи Неъмат Амонбековнинг айтишича, кўплаб ўзбекистонликлар Ўзбекистон исломий ҳаракатига қўшилиб, Афғонистон, Покистон ва Эронга ўтиб кетганлар. Уларнинг Ўзбекистонда қолган яқинлари эса доим таъқиб остида. Шунинг учун ҳам улар ўз яқинлари билан бирга бўлиш мақсадида чегаралардан ноқонуний кесиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар.

- Албатта, бу ҳодиса янгилик эмас. Зеро 1992 йилдан сўнг Тожикистон орқали Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо бўлган жуда кўп одамлар Афғонистон ва Покистонга ўтиб кетганлар.

Улар аксариятининг оилалари эса Ўзбекистонда қолиб кетган. Энди улар оилалари билан бирлашишни хоҳлайдилар. Мен бу аёлнинг яхши ҳаёт излаб Афғонистонга ўтиб кетаётганига ишонмайман.

Зеро, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда диний айбловлар билан қамалган маҳкумларнинг оилаларига таъқиблар кучаймоқда. Фарзандлари ёки эрлари Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонланган оилалар доим назоратда.

Шунинг учун ҳам улар хавф-хатарга қарамасдан чегараларни ноқонуний кесиб ўтишга ва яқинлари билан бирлашишга ҳаракат қиладилар, дейди Неъмат Амонбеков.

Судя Амонулло Мухайршоевнинг айтишича, агар қочоқларнинг айблари тасдиқланса¸ Тожикистон фуқароси Сулаймон Эрматов 10 йилга ва Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл эса 6 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG