Линклар

logo-print

Бойлар ҳам йиғлайди

  • Ҳасанжон

23 йилдан бери дунëдаги энг бойлар рўйхатини тузиб келаëтган “Форбс” журналига кўра¸ бир йилнинг ичида 2¸4 триллион доллар маблағнинг йўқолиб¸ миллиардерлар сонининг бирданига бир неча юзга камайиши мисли кўрилмаган ҳодисадир.

23 йилдан бери дунëдаги энг бойлар рўйхатини тузиб келаëтган “Форбс” журналига кўра¸ бир йилнинг ичида 2¸4 триллион доллар маблағнинг йўқолиб¸ миллиардерлар сонининг бирданига бир неча юзга камайиши мисли кўрилмаган ҳодисадир.

АҚШдаги “Форбс” журнали дунё миллиардерларининг 2009 йилги рейтингини эълон қилди. 2008 йилда “Форбс” рўйхатига киритилган 87 нафар россиялик миллиардернинг 55 нафари бу йилги рўйхатга киритилмади.

“Форбс” журнали 23 йилдан бери дунёдаги энг бадавлат одамлар рўйхатини эълон қилиб келмоқда. 11 март куни Нью-Йоркда бу йилги рўйхатни эълон қилиш учун ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган “Форбс” журнали ношири ва бош муҳаррири Стив Форбс бу йилги рўйхат аввалги йиллардагидан миллиардерлар сони камлиги билан тубдан фарқ қилишини айтди.

“Форбс”нинг 2008 йилги рўйхатига дунёнинг 1125 нафар миллиардери киритилган бўлиб¸ уларга тегишли бўлган мулкнинг умумий қиймати 4,4 триллион долларни ташкил этган эди.

2009 йилги рўйхатдан 793 нафар миллиардергина жой олди ва уларга тегишли мулк 2,4 триллион деб баҳоланди.

“Форбс” журналининг 2008 йилги рўйхатида миллиардерлар энг кўп яшайдиган шаҳар Россия пойтахти Москва шаҳри деб эълон қилинган, бу ерда 27 нафар миллиардер бор эди.

Бу йилги рўйхатда Нью-Йорк Москва ўрнини эгаллади. “Форбс” маълумотига кўра, ҳозир Нью-Йоркда 55 нафар миллиардер бор. Иккинчи ўринда Лондон бўлиб, Британия пойтахтида 28 нафар миллиардер истиқомат қилмоқда.

Стив Форбс бу йилги миллиардерлар рўйхатига киритилган одамлар сонининг кескин камайиб кетгани сабабини глобал иқтисодий бўҳрон билан изоҳлади.

- Кўчмас мулк соҳаси катта зарар кўрди. Табиий бойликлар экспорти касодга учради. Россиядаги миллиардерлар сони кескин камайганига эътибор қаратинг: ўтган йил Россияда 87 нафар миллиардер бўлган бўлса, бу йил уларнинг сони 55 нафарга қисқарди.

Ривожланаётган давлатлар ҳам бўҳрондан катта зарар кўрди. Туркияда миллиардерлар сони 35дан 13 нафарга, Ҳиндистонда 53дан 24 нафарга, Хитойда 42 нафардан 28 нафарга камайди, деди Стив Форбес.

“Форбс” журнали муҳаррири Луиза Кроллга кўра¸ 2009 йилда дунё миллиардерларининг ўртача ёши 61 ёшдан 64 ёшга кўтарилган.

- Россиянинг энг бадавлат фуқароси бўлган Олег Дерипаска ўтган йили дунёдаги энг бой 10 киши рўйхатига кирган эди. Дерипаска маблағга муҳтож бўлгани учун бир неча компаниялардаги ўз ҳиссаларини сотган.

У Россия ҳукуматидан ёрдам маблағи олиши керак эди. Биздаги маълумотларга кўра, россиялик олигархлар давлатдан 11 миллиард долларлик ёрдам маблағи олган, дейди Луиза Кролл.

“Форбс” журнали 2008 йилги дунёнинг энг бадавлат одамлар рўйхатига қозоғистонлик беш нафар миллиардерни киритган эди. Уларнинг ҳаммаси бу йилги рўйхатда йўқ.

Улар ўрнига Қозоғистондан икки нафар янги миллиардер рўйхатга киритилган. Булар тоғ-металлургия соҳасида 1,2 миллиард доллар даромад қозонган Алижон Ибрагимов ва банк соҳасида бир миллиард доллар даромад қозонган Бахитбек Байсейтовдир.
XS
SM
MD
LG