Линклар

logo-print

АҚШ покистонликларни зўравонликдан тийилишга чақирди


АҚШ дипломатлари Покистон ҳукумати ва мухолифат етакчиларини мамлакат бўйлаб давом этаётган норозилик намойишларида зўравонликдан тийилишга чақирди.

Давлат департаменти тарқатган маълумотларга кўра, АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили телефон орқали президент Осиф Али Зардорий ва бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний билан суҳбатлашган.

АҚШнинг Покистондаги элчиси Анна Петерсон эса мухолифат етакчиси Навоз Шариф билан учрашган.

Пайшанба куни Қарачи шаҳрида полиция намойишчиларни тарқатишда тўқмоқларни ишга солди ва мухолифатнинг кўплаб фаолларини ҳибсга олди.

Покистон бўйлаб ўтказилаётган аксилҳукумат намойишларининг душанба куни Исломободда парламент биноси олдида ўтказилиши режаланаётган йирик акция билан якунланиши кутилмоқда.

Расмийлар норозилик намойиши Покистондаги вазиятни изидан чиқаришига йўл қўймаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG