Линклар

Обама санкциялар муддатини узайтирди


Президент Барак Обама Эронга нисбатан Америка жорий қилган санкциялар муддатини яна камида бир йилга узайтирди. Эрон ҳукуматининг сиёсати Қўшма Штатларга нисбатан “фавқулодда ва аниқ хавфни” туғдиришда давом этмоқда, дея изоҳлади ўз қарорини Обама.

АҚШ ширкатларига Эрон билан савдо ва сармоя алоқаларини ўрнатиш ва унинг нефт саноатини ривожлантиришни таъқиқловчи санкциялар 1995 йилда Клинтон маъмурияти томонидан жорий қилинганди. Бунга Эроннинг террорчиликка алоқадорлиги ва оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришга уринганига оид айбловлар сабаб бўлган.

Обама Теҳрон билан бевосита музокараларга тайёрлиги, лекин Эрон ўз ядровий тадқиқотларини қисқартириши лозимлигини айтган.

Мунозараларга сабаб бўлган ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан БМТ ҳам санкцияларни жорий қилган.
XS
SM
MD
LG