Линклар

Мэдофф айбини бўйнига олди


Америкалик таниқли молиячи ва миллиардер Бернард Мэдофф ўзига нисбатан қаллобликка оид илгари сурилган 11 айбловни тан олди.

Пайшанба куни Нью-Йорк судида Уолл Стрит тарихидаги энг катта молиявий товламачиликни амалга оширганини бўйнига ола туриб, Мэдофф қилмишлари учун “пушаймон ва хижолатда” эканини таъкидлади.

Мэдофф 20 йил давомида миллиардлаб доллар миқдоридаги молиявий пирамидани ясаб келган. Бунда қаллоблигини тан олган молиячи эски сармоядорларига янги мижозлардан тушган пуллардан ҳақ тўлаб келган.

Минглаб фуқаролардан ташқари йирик банклар, хайрия жамғармалари ва ширкатлар қарийб 50 миллиард АҚШ долларига алданган.

Суд 16 июн куни Мэдофф устидан ҳукм чиқаргунича¸ уни қамоққа олишни буюрди. 70 яшар қаллоб 150 йилга, яъни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG