Линклар

Амстердамда террорчиликда гумонланганлар ушланди


Ҳолландия полицияси Амстердамда “террор ҳужумини” режалаштирганликда гумон қилинган етти кишини ҳибсга олди.

Расмийларга кўра, ҳибсга олинганлар орасида ёши 19 дан 64 гача бўлган олти эркак ва бир аёл бор. Уларнинг барчаси келиб чиқиши марокашлик бўлган Ҳолландия фуқароларидир.

Шунингдек, расмийлар ҳибсга олинганлардан бири 2004 йилнинг мартидаги 191 кишини ҳалок этган Мадрид портлашларига алоқаси борлигини айтмоқдалар.

Полицияга кўра, еттовлон Амстердамдаги бир нечта савдо шаҳобчаларида портлашлар уюштирилишига оид Белгиядан келган телефон огоҳлантирувидан кейин ҳибсга олинган.

Хавфсизлик чораси сифатида расмийлар Амстердамдаги йирик савдо марказларини ёпиб қўйди.
XS
SM
MD
LG