Линклар

logo-print

Обама Хитой дипломатини қабул қилди


АҚШ президенти Барак Обама Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Жейчи билан музокара қилди.

Сўзлашувлар икки томон ўртасида Тибет муаммоси ҳамда Жанубий Хитой Денгизидаги воқеа боис юзага келган сўз урушидан кейин ўтказилди.

Оқ уйдаги музокараларда, шунингдек, вице-президент Жозеф Байден ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жэймс Жоунслар иштирок этди.

Пайшанба кунги бу сўзлашувлар молиявий бўҳрон чуқурлашиб бораётган вазиятда ўтказилиб, апрел ойида Лондонда бўлиб ўтадиган G-20, яъни йигирмалик гуруҳи саммити доирасида Обама билан Хитой президенти Ху Цзинтао ўртасида бўлажак биринчи музокараларнинг дебочаси бўлди.
XS
SM
MD
LG