Линклар

Адабиётшунос Озод Шарафиддинов хотирланди


Шу кунларда Ўзбекистонда атоқли адабиётшунос олим Озод Шараффидинов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таълим масканлари, маънавият ва маърифат даргоҳларида устознинг маънавий мероси, фаолияти, ҳаёти, хотирасига бағишланган адабий кечалар, учрашувлар, анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, дея хабар қилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Жумладан, 12 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида Озод Шарафиддиновнинг 80 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтган. Анжуман муносабати билан бу масканда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, олимлар, жамоатчилик вакиллари, талабалар, олимнинг шогирдлари ва оила аъзолари йиғилганлар.

Шунингдек, кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида “Озод Шараффиддинов ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзуида илмий конференция бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG