Линклар

Бакиев маъмуриятининг собиқ бошлиғи ҳалок бўлди


Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ бошлиғи Медет Садирқулов 13 март тонгида Бишкек яқинидаги Кўкжар қишлоғида содир бўлган автоаварияда ҳалок бўлди.

Автоҳалокатга йўлиққан Садирқулов ва ҳайдовчисининг жасади куйиб кетгани хабар қилинмоқда.

Президент маъмуриятининг собиқ бошлиғи сўнгги пайтларда парламент депутати Эрик Арсалиевга қарашли “Лексус LX 570” русумли автомашинада юрганди. Мазкур автомобил билан “Ауди 100” русумли автомашина тўқнашиши оқибатида уч киши (Медет Садирқулов ва иккала машина ҳайдовчиси) ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG