Линклар

logo-print

Хитой АҚШдаги сармоясидан ташвишда


Бош вазир Вен Жибао Хитой ҳукумати АҚШ иқтисодини яқиндан кузатиб бораётганини таъкидлаб, Хитойнинг АҚШдаги активлари (сармояси) хавфсизлигидан ташвиш билдирди.

Бугун Пекинда чиқиш қилган Вен Жибао расмий Вашингтонни Хитойнинг АҚШдаги сармоясига путур етказмайдиган ишончли иқтисодий сиёсат юритишга чақирди.

Таҳлилчиларга кўра, Хитойнинг заҳира пуллари қарийб 2 триллион долларни ташкил этади ва бу заҳиранинг кўп қисми АҚШ долларидадир.

Бундан ташқари бош вазир ўз ҳукумати жиддий қийнчиликларга дуч келаётган мамлакат иқтисодига қўшимча маблағ ажратишга тайёр эканини маълум қилди.

- Хитой ҳукумати молиявий бўҳронни бартараф этиш учун узоқ вақтдан буён тайёргарлик кўриб келмоқда. Биз янада жиддийроқ қийинчиликларни бартараф эта оладиган фавқулодда режаларни ишлаб чиққанмиз. Бунинг учун бизда маблағ етарлича, ушбу режани хоҳлаган пайт ҳаётга тадбиқ этишимиш мумкин, деди Хитой бош вазири.
XS
SM
MD
LG