Линклар

logo-print

Покистон мухолифати ўз аҳдидан қайтмайди


Покистон мухолифати етакчилари ҳукуматнинг таъқиқига қарамай¸ аксилҳукумат намойишларини давом эттириш аҳдидан қайтмоқчи эмас.

Покистон полицияси сўнгги кунлар давомида мухолифатнинг юзлаб фаолларини ҳибсга олди.

Мамлакат бўйлаб ўтказилаётган аксилҳукумат намойишларининг душанба куни Исломободда парламент биноси олдида йирик акция билан якунланиши кутилмоқда.

Айни пайтда¸ расмийлар норозилик намойишларининг Покистондаги вазиятни изидан чиқаришига йўл қўймасликларини айтмоқдалар.

АҚШ дипломатлари Покистон ҳукумати ва мухолифат етакчиларини мамлакат бўйлаб давом этаётган норозилик намойишларида зўравонликдан тийилишга чақирди.

Давлат департаментига кўра, АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук телефон орқали президент Осиф Али Зардорий ва бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний билан суҳбатлашган¸ АҚШнинг Покистондаги элчиси Анна Петерсон эса мухолифат етакчиси Навоз Шариф билан учрашган.
XS
SM
MD
LG