Линклар

20 давлат Молия вазирлари Лондонда тўпланди


Дунёнинг энг етакчи 20 давлати Молия вазирлари ва Марказий банклари раҳбарлари Лондонда глобал иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўл-йўриқларини муҳокама қилмоқдалар.

Мазкур учрашув апрел ойи бошида Лондонда бўладиган ушбу 20 давлат раҳбари саммитига ҳозирлик доирасида ўтказилмоқда.

Лондондаги учрашув арафасида Молия вазирлари глобал иқтисодий бўҳронни бартараф этиш масаласида икки фронтга бўлиндилар.

АҚШ барча давлатларни бўҳронни тугатиш мақсадида кўпроқ маблағ сарфлашга чақирса, Германия ва Франция етакчилигидаги Европа давлатлари молиявий бозор фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни кучайтириш тарафдори.
XS
SM
MD
LG