Линклар

Эрон Афғонистон музокараларини олқишлади


Эрон вице-президенти Исфандиёр Раҳим Машаий расмий Теҳрон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш мавзуида АҚШ ва унинг ҳамкорлари билан ўтказилажак кўптомонлама музокараларни олқишлашини билдирди.

Канада пойтахти Оттавада гапирган Раҳим Машаий Афғонистонга бағишланган ҳар қандай музокаралар муҳим эканини таъкидлади.

31 март куни Афғонистон келажагига бағишлаб Нидерландияда иш бошлайдиган халқаро анжуманда АҚШ ва Эрон расмийларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур анжуманда иштирок этадиган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Афғонистонга қўшимча қўшин киритиш билан бир қаторда бу давлатга сиёсий жиҳатдан ҳам ёрдам кўрсатилиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG