Линклар

Эрон АҚШ санкцияларини танқид қилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод халқаро ҳамжамиятнинг Эронга нисбатан жорий этган санкцияларини катта хато, дея таърифлади.

Эрон раҳбарининг мазкур баёнотидан аввал президент Барак Обама расмий Теҳронга нисбатан АҚШ жорий қилган санкциялар муддатини яна камида бир йилга узайтирди. Эрон ҳукуматининг сиёсати Қўшма Штатларга нисбатан “фавқулодда ва аниқ хавфни” туғдиришда давом этмоқда, дея изоҳлади ўз қарорини Обама.

АҚШ ширкатларига Эрон билан савдо ва сармоя алоқаларини ўрнатиш ва унинг нефт саноатини ривожлантиришни таъқиқловчи санкциялар илк бор 1995 йилда жорий қилинган.

Айни пайтда Оқ уй янги раҳбари Барак Обама Теҳрон билан бевосита музокараларга тайёрлиги, бироқ Эрон ўз ядровий тадқиқотларини қисқартириши лозимлигини билдириб келмоқда.

АҚШдан ташқари БМТ ҳам ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан санкциялар жорий қилган.
XS
SM
MD
LG