Линклар

logo-print

Жазо кучда қолди, ширинкулча йўлда...


1979 йили Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонганидан бери¸ мамлакат ички ва ташқи сиëсати¸ хусусан АҚШ билан алоқалар ҳақда якуний қарор бериш ваколати оятуллоҳлар измида қолмоқда.

1979 йили Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонганидан бери¸ мамлакат ички ва ташқи сиëсати¸ хусусан АҚШ билан алоқалар ҳақда якуний қарор бериш ваколати оятуллоҳлар измида қолмоқда.

Теҳрон ҳукумати юргизаëтган сиëсат АҚШ манфаатларига “фавқулодда ва кучли хатар” солаëтганини таъкидлаган президент Обама¸ Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни кучда қолдирди.

Президент Обаманинг навбатдаги имзоси билан Эрон Ислом жумҳуриятига қарши 1995 йилда жорий этилган иқтисодий санкциялар яна камида бир йилга узайтирилди.

АҚШ ширкатларининг Эрон нефт саноатини ривожлантириш учун ëрдам кўрсатиши ҳамда уларнинг Эрон билан савдо ва сармоя ҳамкорлигини таъқиқловчи мазкур санкциялар бундан 13 йил аввал Теҳрон ҳукумати террорчиликни қўллаб-қувватламоқда¸ оммавий қирғин қуроллари яратишга уринмоқда¸ деган айблар муносабати билан жорий қилинган эди.

Бундай айблов эса¸ йиллардан бери Теҳрон томонидан рад этиб келинмоқда ва Эрон раҳбарлари халқаро майдонда кескин зиддиятга сабаб бўлиб келаëтган ядровий дастурнинг фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидламоқда.

Эронга қарши мавжуд санкциялар умрини камида бир йилга узайтиришига қарамай¸ Обама маъмурияти ҳозирда бу мамлакатга нисбатан янгича сиëсат ишлаб чиқиш тараддудида.

Бундай сиëсат тамойиллари аниқланаëтган бир пайтда¸ Обама маъмуриятининг санкциялар муҳлатини узайтириши¸ табиий ҳолат¸ деган фикрда Вашингтонда яшовчи мустақил таҳлилчи Баҳман Оғайи Диба.

- Янги АҚШ сиëсати табиати ва бу сиëсатнинг қандай амалга кўчиши мавҳум бўлиб турган ҳозирги пайтда Обама¸ ўз-ўзидан бу борада ўзидан аввалги маъмурият сиëсатини давом эттиришга мажбур¸ дейди асли эронлик бу таҳлилчи.

Обама қарорига расмий Теҳрон муносабати эълон қилинмай турибоқ¸ Баҳман Оғайи Диба бу муносабатнинг ўта салбий бўлишини кутиш қийин эмас¸ дея фикр билдирди.

- Ҳеч шубҳасиз¸ Эрон санкциялар узайтирилишини қоралайди ва бу қарорни Обаманинг Эронга нисбатан ëндашувни ўзгартириш ҳақдаги ўз ваъдасига хиëнат дея баҳолайди. Обамадан бу сиëсатни бир зумда ўзгартиришни кутиш¸ аввал бошданоқ реалликдан узоқ эди¸ дейди таҳлилчи.

Обаманинг санкцияларни узайтириш қарорига нисбатан Теҳрон жавоби жума куни мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнежад оғзидан янгради ва Эрон президенти буни болаларча ғоя¸ ҳамда катта хато¸ дея баҳолади.

Эски санкцияларни узайтириш билан айни пайтда¸ янги маъмурият Эронни секин-аста бевосита мулоқотга тортишга оид Обама сайловолди ваъдаси устида ҳам иш олиб бормоқда.

Шу ниятда АҚШ¸ Эронни Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масаласи бўйича 31 март куни Ҳолландияда ўтадиган халқаро анжуманга расман таклиф қилган.

Ҳозирча Теҳрон расмийларининг бу борадаги баëнотлари оҳангидан¸ бу таклифнинг қабул қилингани англашилмоқда.

Айрим таҳлилчилар¸ Эронга қўшни бўлган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги бу сўзлашувлар ижобий руҳда ўтса¸ унинг кейинчалик ядровий дастур борасидаги жиддий мулоқотга дебоча бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Нуфузли “The Wall Street Journal” нашрининг жума куни ëзишича¸ эски санкцияларни кучда қолдириш баробарида Обама маъмурияти Эрон билан дипломатик алоқа қилишга ўрнатилган таъқиқни бекор этиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бунинг баробарида Обама¸ Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманейи билан тўғридан-тўғри алоқа бошлаш имконларини қидирмоқда.

“The Boston Globe” газетаси эса¸ Обама маъмурияти Эронга нисбатан АҚШ сиëсатида юз берадиган кескин ўзгаришни 12 июнга белгиланган Эрон президентлик сайловлари арафасида эълон қилишга чоғланаëтгани ҳақда ëзди.

Мазкур манбага кўра¸ бу бурилиш президент Обаманинг Эрон Ислом жумҳурияти сиëсатида сўнгги сўз айтиш ваколати тегишли бўлган Оятуллоҳ Али Ҳаманейига ëзилган мактуби шаклида кўриниш бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG