Линклар

logo-print

"Ўзбеклар ишсиз қолаëтгани йўқ"

  • Ҳасанжон

Ўзбекистондан бориб¸ АҚШ да яшаëтганларга кўра¸Америкада ишсиз қолиб¸ ҳукумат ва хайрия гуруҳлари ëрдамига муҳтож қолаëтганлар сафида ўзбеклар кўзга ташланмаëтир.

Ўзбекистондан бориб¸ АҚШ да яшаëтганларга кўра¸Америкада ишсиз қолиб¸ ҳукумат ва хайрия гуруҳлари ëрдамига муҳтож қолаëтганлар сафида ўзбеклар кўзга ташланмаëтир.

Молиявий инқироз сабаб Америкада ўз ишини йўқотаëтганлар сони кун сайин ошиб бораëтганига қарамай¸ яхши ҳаëт илинжида океан ортига борган ўзбекистонликлар бу бўҳронга осонликча бўйин эгадиган ўхшамайди.

Иқтисодий бўҳрон давом этаётгани боис АҚШнинг айниқса, саноат корхоналари жойлашган минтақаларида ишсизлар сони ортиб бормоқда.

Америка кино юлдузлари яшайдиган ва қишлоқ хўжалик саноати ривожланган Калифорния штатида уй-ипотека кредитларини тўлай олмаган минглаб америкалик водопровод ва хожатхона бўлмаган жойларда чодирлар қуриб яшамоқда, примусларда овқат пиширмоқда.

АҚШ Меҳнат департаменти маълумотига кўра, жорий йил февралида ишсизлар сони рекорд даража, яъни, 8,1 фоизга етган.

АҚШда иқтисодий бўҳрон 2007 йил декабрида бошланганидан бери расмий маълумотларга кўра, шу кунгача 4 миллион 400 минг одам ишсиз қолган. Автосаноат соҳасида юз берган бўҳрон бу соҳага алоқадор ширкатларни ҳам ўз гирдобига тортган.

АҚШ Меҳнат департаменти маълумотига кўра, сўнгги уч ой давомида мамлакатда ҳар ойда 600 минг фуқаро ишсизлар армияси сафига қўшилмоқда.

Мамлакатда авж олаëтган ишсизликка қарамай¸ сўнгги йилларда Америкага бориб яшаб-ишлаётган ўзбекистонликлар сони кўпаймоқда.

АҚШ иқтисодиётида кузатилаётган бўҳрон оддий америкаликлар қатори ўзбеклар турмушига қандай таъсир этмоқда?

Шу ва бошқа савол билан Питсбург шаҳрида яшаётган социолог Баҳодир Файзга мурожаат қилдик.

Баҳодир Файз: Энди Америка катта мамлакат¸ биласиз. Питсбургда ëки бошқа катта шаҳарларда унақа сезиларли билингани йўқ. Американинг саноатлашган шаҳарларида¸ катта-катта фабрикаларда ишсиз қолганлар бўлади¸ албатта.

Ишсиз қолгани билан буларга олти ой давомида янги иш топгунга қадар компенсация тўланади. Ипотекага тўлаëтганлар бўлса уйини йўқотиши мумкин.

Озодлик: Баъзи бир телеканалларда Америкада кўчада одамлар тургани¸ бепул овқат тарқатилаëтгани¸ шунга навбат кутиб турганларни ҳам кўрсатишади. Шунақа ҳолатларга кўзингиз тушдими?

Баҳодир Файз: Йўқ¸ йўқ¸ унақа нарсага кўзим тушмади. Лекин бу ерда инқироз бўлса ҳам¸ бўлмаса ҳам черковларда хайрия ташкилотлари якшанба кунлари камбағалларга¸ кўчадаги уйсизларга овқат тарқатишади. Инқироз билан балки кўпайган бўлиши мумкин. Лекин унақа бепул овқат тарқатилаëтганини шахсан мен кўрганим йўқ.

Озодлик: Америкада Ўзбекистондан бориб турғун яшаëтганлар ҳам бор. Уларнинг орасида ишсиз қолганлар борми?

Баҳодир Файз: Мен танийдиганлар ичида ишсиз қолганлари йўқ. Молиявий инқироздан олдин Форд фабрикаси бекилаëтганда ўша фабрикада ишлаëтган ўзбеклардан бири ишдан бўшатилган эди. У кейин яна иш топиб кетди. Лекин ҳозир молиявий инқироз туфайли ишсиз қолган ўзбекни мен кўрганим йўқ.

Энди бу, ишига ҳам боғлиқ. Ишлар камайди. Ўзбекистондан келиб ишлайдиганлар кўп бўларди. Эскидан улар меҳмонхоналарда¸ бошқа жойларда ишлашарди. Ҳозир масалан, меҳмонхоналарда улар учун кўп иш йўқ. Ўзбекларнинг орасида иш қидириб юрганлар кўп.

Озодлик: Бўҳрон дўконлардаги маҳсулотлар нархига таъсир этдими?

Баҳодир Файз: Йўқ. Қайтанга инфляциянинг тескариси бўлди. Нархлар кўпроқ тушаяпти.

Озодлик: Нархлар тушишини нима билан изоҳлашаяпти? Одамлар кам олаяптими?

Баҳодир Файз: Бироз ўша билан ҳам боғлашаяпти. Олиш камайган дейишаяпти. Бензиннинг нархи тушиб кетди. Озиқ-овқатларда нарх-навонинг ошиши кузатилгани йўқ.

Озодлик: Иқтисодий бўҳрон иш ҳақига таъсир этдими?

Баҳодир Файз: Меҳнат ҳаққига таъсир қилгани йўқ. Лекин мен ўзим учун айтай: бизларнинг бу йилги маошимиз ошмайдиган бўлди. Ҳар йили апрел ойида маошга 4 фоиз қўшиларди. Бу йил шуни ва бонусимизни олмайдиган бўлдик. Бонус мукофот эмас¸ лекин мукофотга ўхшаган нарса. Масалан¸ бизнинг компанияда ҳеч кимнинг маоши ошмайдиган бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG