Линклар

logo-print

Ўзбек журналистикаси аҳволи муҳокама этилди


13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва янгилаш давр талаби: журналист маҳорати, масъулияти ва касб этикаси” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда region.uz хабар қилади.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, марказий газеталарининг бош муҳаррирлари, таниқли ва тажрибали журналистлар, ОАВ, медиатузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда “сўзга чиққанлар таҳририятларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, журналистларнинг ихтисослашувини олий ўқув юртларидан бошланишига эътибор қаратиш, журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, профессионал маҳоратини замон талаблари даражасига кўтариш лозимлигини таъкидладилар, шу билан бирга, айрим оммавий ахборот воситалари томонидан қонун меъёрларининг етарлича бажарилмаслик ҳоллари ҳам қайд этилди”, деб ёзади region.uz.
XS
SM
MD
LG