Линклар

Гаровга олинган шифокорлар ҳозирча озод қилинмади


Суданда ўғирлаб кетилган "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти ходимлари ҳали ҳам гаровга олувчилар қўлида қолмоқда. Бу ҳақда маҳаллий газеталар хабар тарқатди.

Судан газеталарининг маҳаллий расмийлар сўзларига таяниб ёзишича, гаровдагиларнинг аҳволи яхши ва улар яқин кунларда озод этилиши мумкин.

Аввалроқ айрим ғарб нашрлари гаровга олувчилар Италия, Канада ва Франция фуқароларини қўйиб юборгани ҳақида хабар қилган эди.
Ҳозирча "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти ходимларининг гаровга олинишини ким уюштиргани номаълум.
XS
SM
MD
LG