Линклар

Обама Кристофер Ҳилл номзодини қўлламоқда


АҚШ президенти Барак Обама ва Демократик партия вакиллари Кристофер Ҳиллни Американинг Ироқдаги элчиси лавозимига номзодини қўллаб-қувватламоқдалар.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс Ҳиллни “Ироқ муаммосини яхши биладиган, тажрибали дипломат”, деб атади.

Аввалроқ айрим республикачи-сенаторлар Кристофер Ҳилл номзоди қайта кўриб чиқилишини таклиф этган эдилар.

Республикачиларга кўра, жаноб Ҳилл моҳир дипломат, лекин у Яқин Шарқда ишлаш борасида етарли тажрибага эга эмас.

Жорж Буш маъмуриятида Кристофер Ҳилл Шимолий Корея билан ядровий масалаларда Америка делегациясига раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG