Линклар

logo-print

Петреус: Аскар кўпайтириш билан муаммо ҳал бўлмайди


Афғонистон ва Ироқдаги АҚШ кучлари ҳарбий қўмондони генерал Дэвид Петреус Афғонистонда Америка контингентининг кенгайтирилиши мамлакатдаги муаммони ҳал этмайди, деган фикрда.

АҚШ генералига кўра, Афғонистонда мустаҳкам ва барқарор давлатчилик барпо этиш учун ҳам ҳарбий, ҳам бошқа соҳаларда ёрдамлар зарур.

Ўз чиқишида Дэвид Петреус Покистонда қўним топган ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосидан катта даромад олаётган экстремистлар анча фаоллашгани ҳақида ҳам огоҳлантирди.

АҚШ президенти Барак Обама Афғонистондаги Америка ҳарбий кучлари сонини кўпайтириш режасини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG