Линклар

Афғонистонда жангариларга қарши амалиёт ўтказилди


Халқаро коалиция ва маҳаллий афғон кучлари пойтахт Қобул жанубида паноҳ топган жангариларга қарши махсус амалиёт ўтказди.

Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг билдиришича, амалиёт давомида камида беш жангари йўқ қилинган.

Аммо, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳалок бўлганлар тинч фуқаролар бўлганини айтишмоқда.

Америкалик ҳарбийлар амалиёт портлатгич мосламалар ишлаб чиқарувчи гуруҳ ва унинг лидерига қарши олиб борилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG