Линклар

logo-print

Вьетнам автоҳалокат содир бўлди


Вьетнамда ичида россиялик сайёҳлар бўлган автобус ҳалокатга учради.

Ҳозирга қадар олинган хабарларга кўра, ҳалокат оқибатида 12 одам ҳалок бўлган ва уларнинг аксари россияликлардир.

Ҳалок бўлганлар орасида вьетнамлик таржимон ҳам бор.

Ҳалокат бугун эрталаб Вьетнамнинг Далат дам олиш масканидан 150 километр узоқликдаги Тхуанхай қишлоғида рўй берган.

Автобус ичида 24 нафар россиялик сайёҳ ва икки вьетнамлик таржимон бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG