Линклар

Венада нефт нархи масаласи муҳокама қилинмоқда


ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар вазирлари якшанба куни Австрия пойтахти Венада йиғилиб, жаҳон иқтисодий бўҳрони сабабли нефтга бўлган талаб ва нефт нархининг тушиб кетишига жавоб чораларини муҳокама этди.

ОПЕК вакиллари нефтни қазиб чиқариш ҳажмини янада камайтиришни ёки сентябр ойида жорий этилган нефт ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш тартибига риоя этишга рағбатлантириш чораларини муҳокама этиши керак.

Мазкур тартиб доирасида ОПЕК давлатлари нефтни қазиб чиқариш ҳажмини кунига 4.2 миллион баррелга қисқартириб, декабр ойида 32 долларга тушиб кетган нефт нархини 46 долларгача кўтаришга эришди.

Мазкур чораларга қарамасдан нефт ўтган йилдаги нарх билан солиштирганда жаҳон бозорида ҳамон ўта паст баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG