Линклар

Владивостокда Путин истеъфоси талаб қилинди


Бугун Россиянинг Владивосток шаҳрида йиғилган мингга яқин намойишчи ҳукумат истеъфосини талаб қилди.

Бу Россияда иқтисодий бўҳрон боис ўтказилган энг йирик норозилик акцияси бўлди. Намойишчилар бош вазир Владимир Путинга қарши шиорларни айтиб чиқишди.

Россиянинг Узоқ Шарқдаги Владивосток шаҳри ўтган йилдан буён ҳукуматга қарши намойишлар саҳнасига айланган.

Дастлабки намойишлар Россия ҳукуматининг чет эл автомобилларини мамлакатга олиб киришни чеклаш чораларига қарши ўтказилганди.
XS
SM
MD
LG