Линклар

Толибон НАТО автомашиналарига ўт қўйди


Покистондаги Толибон жангарилари Афғонистонга НАТО юкларини олиб кетаётган 20 та юк автомашинасига ўт қўйди.

НАТО юкларига қарши бундай йирик ҳужумлар ўтган бир неча ой давомида кузатилмаганди.

Ушбу воқеа юк автомашиналари кечқурун қолдирилган Пешовар шаҳри ташқарисида рўй берди.

Полицияга кўра, жангарилар юк автомашиналарига “молотов коктейл”лари билан ўт қўйиб, соқчиларни автоматлардан ўққа тутган.
XS
SM
MD
LG