Линклар

Обама сармоядорларни ишонтиришга ҳаракат қилди


Президент Барак Обама АҚШга катта сармоя ётқизган Хитой ва бошқа давлатларни Қўшма Штатлар иқтисодиётининг соғлом эканига ишонтиришга ҳаракат қилди.

Жума куни Хитой Бош вазири Вен Жибао ўз мамлакатининг АҚШга қилган сармоялари борасида ҳавотир билдирганди.

-Менимча, нафақат Хитой ҳукумати. балки бошқа давлатлар ҳам АҚШ даги сармояларининг кафолатланганига ишонсалар бўлади. Улар сотиб олган АҚШ молия вазирлиги облегациялари ҳам, хусусий ва тижорат секторлари, қолаверса, ишлаб чиқариш корхоналарига тегишли қимматбаҳо қоғозлар ҳам ишончлидир, - деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG