Линклар

Чоудхрий лавозимига қайта тикланди


Покистон ҳукумати ишдан четлатилган Олий суд раиси Ифтихор Чоудхрийни ўз лавозимига қайта тиклашга рози бўлди.

Буни Бош вазир Юсуф Риза Ғилоний халққа қилган мурожаатида эълон қилди. Бош вазир Олий суд раиси ваколатлари 21 март куни қайта тикланишини айтди.

Покистондаги сиёсий бўҳрон Олий суд уч ҳафда олдин мухолифат раҳбари Навоз Шарифни сайловда қатнашишдан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин бошланган эди.

Якшанба куни Шариф ҳукумат таъқиқига бўйсунмай, ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларга бошчилик қилди.
XS
SM
MD
LG