Линклар

logo-print

ОПЕК йиғилиши якунланди


Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти - ОПЕК май ойига қадар нефт қазиб чиқариш ҳажмини камайтирмайди.

Қатар Энергетика вазири Абдулла бин Ҳамад ал-Аттия дунё нефт бозоридаги вазиятини баҳолаш учун ОПЕКка аъзо 12 давлат вазирларининг навбатдаги йиғилиши 28 май куни Вена шаҳрида бўлиб ўтишини билдирди.

ОПЕК давлатлари нефт нархини кўтариш мақсадида ўтган йил охирида нефт қазиб чиқариш ҳажмини 4,2 миллион баррелга камайтиришга келишиб олган эди.

Айни пайтда Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин йиғилиш қатнашчиларига ўз мамлакати ОПЕКка доимий вакил жўнатишни хоҳлашини айтди.
XS
SM
MD
LG