Линклар

logo-print

Ғарбий Соҳилда нотинчлик


Ғарбий Соҳилда Исроил полициясининг икки ходими отиб ўлдирилди.

Полиция матбуот вакили Микки Розенфелд ҳужум шимолий Иордан водийсидаги Массуа яҳудий аҳоли пункти яқинида амалга оширилганини айтди.

Унга кўра, минтақага қўшимча полиция кучлари ва ҳарбийлар жўнатилган. Ҳужум қилганларни қидириш бошланган.

“Хаарец” газетасининг интернет сайтида билдирилишича, полиция ходимларидан бири воқеа жойида ўша заҳоти, бошқаси тез ёрдам машинаси етиб келганидан кейин ўлган.
XS
SM
MD
LG