Линклар

Ўз қизини зўрлаган австриялик судланаяпти


Бугун ўз қизини 24 йил ертўлада сақлаган ва ундан етти фарзанд кўрган австриялик Жозеф Фритзл устидан суд бошланади.

Фритзл ертўлада янги туғилган боласини ўлдирганликда айбланмоқда. Бундан ташқари Фритзл ўз қизи Элизабетни зўрлаганлик, қул сифатида тутқунликда сақлаганлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

73 ёшдаги Фритзлнинг адвокати у ўзига қўйилаётган айбловларнинг аксарини тан олишини айтди.
XS
SM
MD
LG