Линклар

logo-print

Япония Тожикистонга кўмак беради


Япония ҳукумати Тожикистондаги Рўшон минтақасини миналардан тозалаш учун 336 минг доллар ажратди.

Мазкур минтақада қўйилган пиёдаларга қарши миналар мамлакатдаги фуқаролар уруши давридан қолган.

Япониянинг Тожикистондаги элчихонаси тарқатган маълумотда айтилишича, мазкур тадбирлар «Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рўшон туманини миналардан тозалаш» лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда.

Мина масалалари буйича Тожикистон маркази раҳбари Жонмаҳмад Ражабовнинг айтишича, бугунги кунда мамлакат жануби ва шарқида 20 миллион квадрат метр майдонда пиёдаларга қарши миналар мавжуд.

Сўнгги 20 йил давомида Тожикистонда фуқаролар уруши давридан қолган миналардан 700 дан ошиқ одам талофат кўрган ва улардан 320 нафари ҳалок бўлган.

Мина масалалари бўйича Тожикистон марказидан олинган хабарда айтилишича, республика ҳудудидаги миналар харитаси мавжуд ва ҳозирда бу майдонларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Бироқ тожик-ўзбек чегарасидаги миналар оддий одмлар ҳаётига катта ҳавф туғдиряпти.Чунки миналар қаерга ўрнатилгани фақат Ўзбекистон томонига маълум.
XS
SM
MD
LG